Бу қизиқ

Шифокор вегетарианлик ва веганлик хавфи ҳақида огоҳлантирди

Вегетарианлар тухум, сут истеъмол қилиши мумкин, веганлар эса ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни умуман истеъмол қилмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Вегетарианлик ва веганлик болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги бор одамлар учун жуда хавфлидир, деди Москва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Видновский клиник касалхонасининг гастроэнтерологи Людмила Сухорукова.

“Вегетарианлик ва веганлик болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касалликларга чалинганлар учун жуда хавфлидир. Агар бола ёшлигидан вегетариан бўлса, у нормал ривожланиши учун зарур бўлган барча элементларни олмаган бўлса бу танадаги муҳим элементларнинг етишмаслигига олиб келади, - деди Сухорукова.

Бундай ҳолатда, гастроэнтерологнинг фикрига кўра, танада жуда жиддий бузилишлар юзага келади, бу эса бола катта бўлганидан сўнг ўзини намоён қилади. Буларга сурункали ва автоиммун касалликлар, кам вазн ва баъзи ҳолларда ҳатто бепуштлик келиб чиқиши мумкин.

Сухорукова ўз фарзандларини вегетариан бўлишга ўргатаётган ота-оналарга боланинг келажакдаги саломатлиги учун бундай масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрми ёки йўқлигини ўйлаб кўришни маслаҳат беради.
Вегетарианлик ҳомиладорликка ҳам мос келмайди. Ҳомиладор аёлнинг танаси сезиларли ўзгаришларга учрайди. Хомиланинг ривожланиши кўплаб "қурилиш элементлари"ни талаб қилади: оқсил ва холестерин, кўплаб ёғлар ва углеводлар талаб қилинади, чунки ҳомила ҳужайралари ва органларининг яратилади. Бундан ташқари, аёлнинг танаси болани туғиш учун кўпроқ озуқа моддалари, витаминлар ва микроэлементларга муҳтож. Бир вақтнинг ўзида икки кишига зарар этказиш хавфи кўп марта ортади.
"Бундан ташқари, вегетарианлик вояга етган одамга ҳам жиддий зарар етказиши мумкин. Айниқса у одамда ошқозон ости бези, юрак, буйрак ёки жигар каби органлар билан туғма ёки орттирилган сурункали касалликлар мавжуд бўлса”, — дея қўшимча қилди суҳбатдош.
Шифокорнинг эслашича, айтилиши ўхшаш бўлишга қарамасдан веганлар ва вегетарианлар диетаси фарқ қилади: биринчиси ҳайвонлардан олинган маҳсулотларни истеъмол қилмайди, иккинчиси эса тухум, сут ва асал истеъмол қилиши мумкин.