МОҚда "Тошкент-2025" Ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди

Миллий Олшимпия қўмитаси мажлисида "Тошкент 2025" Осиё ўйинларининг эҳтимолий маскот ва логотиплари тақдим этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 окт Sputnik. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Спорт вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда Ўйинлар дирекцияси, мусобақа саналари ва улар ўтказиладиган иншоотлар, дастурдан ўрин оладиган спорт турлари, шунингдек, масъулларга юклатилган вазифалар, аккредитация масалалари юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Осиё ўйинларини ўзбек мехмондўстлиги, узоқ йиллик шонли тарихи ва маданиятини намоён қилган холда ўтказиш лозимлигини айтиб ўтди.
Адҳам Икрамов Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларининг маскот ва логотипларининг расмий тақдимотини ўтказиш бўйича таклифни қилди.
В НОК состоялось обсуждение Азиатских молодежных Игр "Ташкент-2025"
Ҳайъат йиғилишида спорт вазири Адҳам Икрамов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, қўмита раиси ўринбосарлари Равшан Ирматов ва Шерзод Ташматов, шунингдек, спорт федерациялари ва ассоциациялари расмийлари ҳамда вилоят спорт бошқармалари бошлиқлари иштирок этишди.
В НОК состоялось обсуждение Азиатских молодежных Игр "Ташкент-2025"