ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Қрим парламенти раҳбари Владимир Константинов АҚШни Украинага узоқ масофали етказиб беришда айблади.
Бироз олдин Владимир Зеленский Украинанинг янги баллистик ракетаси парвоз синовларидан муваффақиятли ўтганини маълум қилганди.
“Украинада бундай ракета "ишлаб чиқилгани" Зеленскийнинг Америкага қилган сафари натижасидир. АҚШ ўзларининг ҳарбий технологияларини Украинага беришди, аниқроғи, улар қуролларининг шунчаи ишлаб чиқилган жойи ҳақидаги ёзувни ўзгартирмоқда”, — деди Константинов РИА Новостига.
Унинг сўзларига кўра, Биринчи жаҳон уруши йилларида Қримда шунга ўхшаш воқеа бўлган. Германиянинг иккита замонавий кемаси Туркия байроғи остида Қора денгизга кириб келган.
“Энди эса улар АҚШнинг тайёр эҳтиёт қисмларидан Киевда ракета йиғиб, “Украинада ишлаб чиқарилган” тамғасини қўйишади. Кейин эса Ғарбнинг бунга алоқаси йўқ деб туриб олади. Киевга бу ракеталар жуда керак, чунки фронтда ҳамма нарса ютқазилган, Украина Қуролли кучлари бутунлай мағлуб бўлиш арафасида", деди Константинов.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб бир четда туриб, Россияни Украинага ядро қуроли билан ҳужум қилишга провокация қилмоқда. Уларни Украина тақдири қизиқтирмайди. Зеленский ўзига аллақачон заҳира аэродром тайёрлаб қўйган. Униннг оиласи анчадан бери Лондонда яшайди, деди сенатор.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ НАТО давлатлари вакиллари Киевга узоқ масофали ракеталар билан Россия ҳудуди ичкарисига зарба беришга рухсат беришдан ўзларини тийишни кераклиги ҳақида огоҳлантирган эди.