ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Бугун Россия пойтахтида "Толибон"* вакиллари иштирокида Афғонистон бўйича Москва форматидаги олтинчи йиғилиш бўлиб ўтади.
Ушбу формат Афғонистонда тинчликдан манфаатдор бўлган 10 та давлатни бирлаштиради. Булар Россия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.
Ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий бошчилигидаги "Толибон"* делегацияси Афғонистон масалалари бўйича Москва форматидаги маслаҳатлашувларда иштирок етиш учун Москвага етиб келди.
"Москва формати"даги олтинчи учрашув иштирокчилари:
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров,
Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов,
"Толибон"* ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий
Эроннинг Афғонистондаги махсус вакили ва муваққат ишлар вакили Ҳасан Каземи Қуми,
Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Юэ Сяоюн,
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғарбий Осиё ва Афғонистон бўлими бошлиғи Аҳмад Насим Варраич,
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Покистон, Афғонистон ва Эрон бўлими бошлиғи Житендер Пал Сингх,
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев,
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Стратегик тадқиқотлар бошқармаси бошлиғи Шараф Раҳимий,
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Авазбек Абдуразаков
*террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остидаги ташкилот