Бу ҳудудда ташқи кучлар аралашуви вазиятни фақат ёмонлаштиради — Лавров Афғонистон ҳақида

Афғонистонда кўкнори экиладиган майдонлар ўтган йилга нисбатан 95 фоизга камайган — БМТ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики, бу ҳудудга ташқи кучлар аралашуви вазиятни фақат ёмонлаштиради, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Афғонистон бўйича Москва форматидаги йиғилишидаги сўзлаган нутқида.

“Ғарбда давом этаётган муҳокамаларни ҳисобга олиб, учинчи давлатларнинг ҳарбий инфратузилмаларини Афғонистон ҳудудига қайтариш ёки қўшни давлатларда ҳар қандай баҳона билан янги ҳарбий объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз. Тарих шуни кўрсатадики, ташқи кучлар аралашуви минтақадаги муаммоларини янада кучайтиради”, - деди Лавров.

Шунингдек, вазир коллектив Ғарбнинг сурбетларча олиб бораётган сиёсати Афғонистондаги вазиятни боши берк кўчага олиб кириб қўйганини айтиб ўтди.

“Вашингтон ва унинг иттифоқчилари бир томондан афғонларни халқаро миқёсда қўллаб-қувватлашни эълон қилиб, аслида афғон давлатининг тикланишига тўсқинлик қилмоқда. Қўшма Штатлар Афғонистоннинг миллий активларини ноқонуний равишда блоклаб қўйган ва Афғонистон банк секторига нисбатан қаттиқ санкциялар киритган”, - деди Лавров.
Участники VI заседания московского формата консультаций по Афганистану.
Шу билан бирга Россия ташқи ишлар вазири Афғонистонда гиёҳванд моддаларга қарши кураш самарали олиб борилаётганига эътибор қаратди.

“БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилда Афғонистонда кўкнори экиладиган майдонлар ўтган йилга нисбатан 95 фоизга, 2022 йилда 233 минг гектардан 10 минг гектарга қисқарган. Наркотик ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 20 баравар - 6200 тоннадан 333 тоннагача қисқарди. Бу ҳам жуда кўп”, - деди Лавров.

Биз Афғонистон ҳукуматининг оғир иқтисодий вазиятда ҳам террорчилик таҳдидини тўхтатиш бўйича олиб бораётган фаол ҳаракатини қўллаб-қувватлаймиз. Айниқса, Афғонистон ҳудудида рейдлар уюштириб турадиган ИШИД*га самарали қаршилик кўрсатаётгани жуда муҳимдир. Бу борада Афғонистон ҳукуматига зарур самарали ёрдам кўрсатиш умумий манфаатларимиздир, деди Россия ташқи ишлар вазири.
Шу билан бирга, Афғонистонда ижтимоий-иқтисодий вазият жуда оғирлигича қолмоқда. БМТ маълумотларига кўра, 23 миллиондан ортиқ одам инсонпарварлик ёрдамига муҳтож, улардан 12 миллиони вояга етмаганлардир. Афғон халқига кўрсатилаётган халқаро гуманитар ёрдам ҳажмини ошириш зарур. Москва Афғонистонга мунтазам равишда озиқ-овқат ва зарур товарлар етказиб беришни давом этади.
Россия Афғонистоннинг иқтисодий фаоллигини ижобий баҳолайди. 2024 йилда афғонлар Россияда ўтказилган барча йирик иқтисодий тадбирларда (СПХИФ, ШИФ, “КазанФорум”, Энергетика ҳафталиги) каби нуфузли халқаро тадбирларда фаол иштирок этди.

*Россияда тақиқланган террорчи ташкилот
"Толибон"* делегацияси Москвага келди