TOШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Исроил ташқи ишлар вазири Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) бош котиби Антониу Гутерришни персона нон-грата деб эълон қилди ва мамлакатга киришни тақиқлади. Бу ҳақда Исроил ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Исроил ташқи ишлар вазири Кац бугун (чоршанба) БМТ Бош котиби Антониу Гутерришни Исроилда персона нон-грата деб эълон қилиб, унинг мамлакатга киришини тақиқлаганини айтди. Бу қарор Гутерришнинг Эроннинг Исроилга қарши жирканч ҳужумига муносабатини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинди, бунда у... унинг жиддий агрессиясини сўзсиз қораламади”, — дейилади хабарда.
Персона нон грата — дипломатик атама бўлиб, у ёки бу сабабларга кўра маълум бир давлат, муассаса ёки жамиятда "исталмаган" шахс. Шунингдек, қабул қилувчи давлат ёки давлатлар иттифоқи ҳукумати томонидан номақбул деб эълон қилинган дипломатик вакил. Халқаро шартномаларга кўра, бундай шахс дипломатик иммунитетга эга ва унга маълум бир давлат чегараларида таъсир ўтказиш амалда мумкин эмас. Бироқ у персона нон грата деб эълон қилиниши ва кейинги ташрифларни тақиқлаб, мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин.