Миср компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқармоқчи

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Мисрнинг Nile Sugar компанияси бош директори билан учрашди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Миср компанияси Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мисрнинг "Nile Sugar" компанияси бош директори Эмад Фарид билан учрашди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мисрнинг Nile Sugar компанияси бош директори Эмад Фарид билан учрашди.
Суҳбат чоғида компаниянинг Жиззах вилоятида қанд лавлаги етиштириш ва йиллик қуввати 200 минг тонна шакар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳасининг бориши атрофлича кўриб чиқилди.
“Компания вакиллари Ўзбекистонда инвестиция фаолияти учун яратилган шароитларни юқори баҳоладилар”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, учрашув якунида Миср тажрибаси ва технологиясидан фойдаланган ҳолда лойиҳа қурилишини жадаллаштириш бўйича қўшимча қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Мисрнинг Nile Sugar компанияси бош директори Эмад Фарид билан учрашди.
Маълумот учун, 2006 йилда ташкил этилган Мисрнинг "Nile Sugar" компанияси "Orascom Group" холдинги таркибига киради. Мисрдаги энг йирик шакар ишлаб чиқарувчисидир.