Ўзбекистон ва ЕОИИ

Анонс: ЕОИИ мамлакатларининг 2030 йилгача бўлган ҳамкорлиги кўриб чиқилади

Видеокўприк меҳмони сифатида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян таклиф этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Шу йилнинг 4 октябрь куни соат 15:00 да III Евроосиё иқтисодий форуми якунларига бағишланган “Москва – Минск – Ереван – Бишкек – Остона – Тошкент” видеокўприги бўлиб ўтади.
Видеокўприк меҳмони сифатида Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян таклиф этилган. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этади.
Иштирокчилар қуйидаги масалаларни кўриб чиқишади:
Ҳукумат раҳбарлари 2030 йилгача бўлган стратегик ҳужжатда ЕОИИ доирасида саноат кооперациясининг қайси йўналишларини маъқуллашди?
Иттифоқнинг саноатлаштириш харитаси қандай ишлайди?
Қишлоқ хўжалиги бозорини ўзгартириш учун қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай рақамли хизматлар ишлаб чиқилмоқда?
Импорт ўрнини босиш соҳасида қандай қўшма лойиҳалар тасдиқланди?
Эслатиб ўтамиз, III Евроосиё иқтисодий форуми Ереванда 30 сентябрь – 1 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Форумнинг бу йилги асосий мавзуси “ЕОИИ 10 йиллиги: истиқболлар ва устуворликлар”. Унда ЕОИИ стратегик ривожланиши, ҳар томонлама ҳамкорлик ва технологик ҳамкорлик, рақамлаштириш, транспорт инфратузилмаси ва логистикасини ривожлантириш, ички бозор сифати ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ЕОИИга меҳнат миграцияси бўйича таклиф билан чиқди