Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги ёнғин юзасидан жиноий иш очилди

Тошкент давлат аграр университетидаги ёнғинни ўчиришга икки соат сарфланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудида содир бўлган ёнғин ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
Вилоят ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг аниқлик киритишича, жиноий иш Ўзбекистон Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан очилган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 30 сентябрь куни соат 20:10 да келиб тушган.
Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:17 да ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғин соат 21:36 да қуршаб олинган. Ёнғинни соат 22:10 да батамом ўчириришга муваффақ бўлинган.
Ёнғинни бартараф этиш жараёнини ФВВ раҳбари вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев бевосита жойидан бошқариб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.