ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларига меҳнат миграцияси бўйича маълумотларни электрон алмашишни йўлга қўйишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Абдулла Арипов маълум қилди.
“Биз рақамли ҳужжатларни ўзаро тан олиш учун электрон хизмат кўрсатиш тизимларини интеграция қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз”, - деди Арипов Еревандаги Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб.
Бош вазир форум иштирокчиларига меҳнат миграцияси ҳамда хориждаги ижтимоий эҳтиёжманд шахслар тўғрисидаги маълумотларни электрон алмашишни йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишни таклиф қилди.
Ариповнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон фитосанитария ҳужжатларини электрон алмашишни йўлга қўйишга тайёр.