ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқини ахборот технологиялари (IT) соҳаси учун кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик қилишга чақирди.
“Биз биргаликда кадрлар тайёрлашда ҳам бирга тўпланишимиз ва диққатимизни қаратишимиз керак. Мураккаб ускуналарни яратиш бўйича дастурчилар, муҳандислар ва катта маълумотлар таҳлилчиларга Иттифоқнинг барча давлатларида талаб юқори”, - деди Мишустин Ереванда бўлиб ўтаётган Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаётиб.
Россия бош вазирининг сўзларига кўра, мамлакатда 2019 йилдан буён олийгоҳларда IT-мутахассислиги учун бюджет ўринлари 2,5 бараварга кўпайтирилган.
“Ҳозир йирик IT компанияларини улар олийгоҳларда таълим дастурларини яратиш ва амалга оширишда қатнашишлари учун жалб қилмоқдамиз. Биз бу борада Евроосиё “бешлиги” ҳамкорлари билан ҳамкорликка очиқмиз”, - деди Мишустин.