TOШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Ёқутистон ўртасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжанов маълум қилди.
Ёқутистон раҳбари Айсен Николаев ва Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули Юсуп Кабулжановнинг ишчи учрашувида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди.
“Томонлар Ёқутистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг кейинги режаларини белгилаб олишди. Савдо айланмасини ошириш, бизнес миссияларини ташкил этиш, университетлараро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва туризмни ривожлантириш ҳақида сўз юритилди”, — дейилади хабарда.
Ушбу режалар янгиланиши режалаштирилган шартномалар билан мустаҳкамланиши кўзда тутилган.
“Ўзбекистон Республикаси билан Россия ўртасидаги шериклик муносабатлари кейинги йилларда янги босқичга кўтарилди. Турли даражадаги алоқаларнинг ижобий суръатини таъкидлаш керак. Россия Ўзбекистон Республикасининг муҳим ва ишончли ҳамкоридир", – деди Юсуп Кабулжанов.
Айсен Николаев Ўзбекистон спортчиларининг юқори тайёргарлигини таъкидлаб, консулни ўтган ёзда ўтказилган “Осиё болалари” ўйинларида жамоанинг умумий медаллар ҳисобидаги ғалабаси билан табриклади.