ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Энди таълим соҳаси ходимлари беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака оширади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Айтилишича, республикада мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари раҳбар, педагог ҳамда мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг узлуксиз тизими йўлга қўйилади. 2025 йилдан бошлаб улар беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака оширади.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати” ҳамда “Касбий ривожланиш куни” жорий этилади.
Президент мактабларида тўпланган илғор тажрибалар узлуксиз касбий ривожлантириш тизими орқали умумий ўрта таълим муассасаларига кенг татбиқ қилинади.
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институт
© Пресс-служба президента Узбекистана
Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти бундан 90 йил олдин, 1934 йилда очилган. Шунга бағишлаб, бу ерда музей ташкил этилган. Унда жадидларнинг илмга эътибори, Абдулла Авлоний асос солган маориф тизими, ўша даврдаги дарсликлар ва саҳна асарлари, умумий таълимнинг ривожланиш босқичлари акс этган. Сунъий интеллект ёрдамида маърифатпарвар жадидлар қиёфаси гавдалантирилган. Шу ерда қарийб 88 минг китоб фондига эга кутубхона ҳам бор.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Муассасада малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг анъанавий, муқобил ҳамда дуал шакллари, шу жумладан сунъий интеллект технологиялари асосида ўқитиш жорий этилган. Ситуацион ўқув хонаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги педагогик маҳорат марказлари билан видеоалоқа орқали уланган.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Узлуксиз касбий таълим, менежерлик ўқув курслари, педагогларни аттестациядан ўтказиш ва малака тоифасини бериш, мактабгача ва мактаб таълимини бошқариш каби дастурий платформалар жорий этилган. Бу ҳудудлардаги директор ва ўқитувчиларни янги педагогик технология ва услубларга тезкор ўқитиш имконини беради.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бугунги кунда мактаб директори нафақат тажрибали педагог, балки яхши бошқарувчи, маълум маънода стратег ҳам бўлиши керак. Институт ўқув дастурида бунга катта эътибор қаратилиб, директорлар мактаби ташкил этилган. Инклюзив таълим ва психолог хоналарида шу йўналишда ишлайдиган дефектолог ва тарбиячилар малакаси оширилади. Медиа студияда видеодарслар тасвирга олинади. Шунингдек, институтда конференция зали, компьютер ва семинар хоналари, ошхона ва шароитлар бор”, — дейилади хабарда.
Замонавий таълим талабидан келиб чиқиб, институтда ўқиш соатлари кўпайтирилди. Ўқитувчиларга муносиб шароит яратиш мақсадида ётоқхона замонавий таъмирланиб, ўринлар сони оширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
“Бу институт кутиб ўтирувчи эмас, тарғиботчи, етакчи бўлиши керак. Ҳудудлардаги ўқитувчи ва директорларни кўпроқ таклиф этиб, барча мактабларда сифатни ошириш зарур. Янги замон кишиси, келажагимиз бунёдкорлари мактабда тарбияланади. Таълимсиз келажак йўқ”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бу ерда дарс берадиган ўқитувчи ва мураббийларни хорижда ўқитиш, дунёдаги илғор тажрибаларни уйғунлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
“Жорий йилнинг ўтган даврида институтда 4 минг 300 нафарга яқин таълим муассасалари раҳбарлари малака оширди. Шунингдек, 2 минг нафарга яқин директор ва директорликка номзодлар менежерлик курсларида ўқитилди. “Узлуксиз касбий таълим” платформаси орқали дарсларда 113 минг нафардан ортиқ педагоглар қатнашди”, — дея қайд этилган хабарда.
Президент Шавкат Мирзиёев Абдулла Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтини бориб кўрди.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Сингапур халқаро таълим ташкилоти томонидан 100 нафар мактаб директори, 200 нафар математика ва табиий фанлар ўқитувчиси қайта тайёрланди. Институт тузилмасида Халқаро тадқиқотлар маркази ҳам иш бошлади.