Комил Алламжонов президент администрациясидаги лавозимидан озод қилинди

Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистон президентнинг тегишли фармони билан Комил Алламжонов бошқа ишга ўтиши муносабати сабабли президент администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Комил Алламжонов 1984 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини, 2010 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2005–2013 йилларда солиқ қўмитасида ишлаган.
Алламжонов 2017 йил декабрида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати раҳбари бўлган, 2018 йил ноябрида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигига раҳбар бўлган (2019 йил февралидан бу ташкилот президент администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги сифатида қайта ташкил этилганди).
У 2020 йил январ ойида Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди васийлик кенгаши раиси сифатида иш бошлаган, 2022 йил июлида президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлганди.
2023 йил августидан буён президент администрацияси ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.