ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ўртасида парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди, дея хабар берди қуйи палата матбуот хизмати.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лецзи бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари, шунингдек, парламентлараро ва ҳукуматлараро стратегик мулоқот тизими йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.
Достигнута договоренность о дальнейшей активизации отношений между парламентами Узбекистана и Китая
© Сенат Олий Мажлиса
Шу билан бирга учрашувда истиқболда ҳам иқтисодиёт, инвестиция, таълим, маданият, туризм йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
"Шунингдек, томонлар ҳудудлараро алоқаларнинг кенгайиб бораётганлигини қайд этилиб, икки мамлакатнинг маҳаллий вакиллик органлари ўртасидаги муносабатларни кучайтириш соҳасидаги ишларга эътибор қаратди", — дейилади хабарда.
Муҳокама сўнггида парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди.