Ўзбекистон ва ЕОИИ

Хорижий бизнес вакиллари ЕОИИ ягона бозорига қизиқиш билдирмоқда

Музокара иштирокчилари бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ахборот алмашиш муҳимлигини таъкидладилар.
Sputnik
TOШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. 24-25 сентябрь кунлари Қирғизистон ишбилармон доиралари ва Россиядаги Бельгия-Люксембург савдо палатаси делегацияси ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) вакиллари Евроосиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) ягона бозори имкониятларини тақдим этдилар, деб хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
“Бизнинг ҳамкорларимиз (Бельгия-Люксембург палатасининг аъзоси бўлган компаниялар) ЕОИИга аъзо барча давлатларда яхши истиқболга эга. ЕОИИ ва Ғарбий Европа ишбилармон доиралари ўртасида мулоқотни давом эттириш, хорижий ишбилармонлар ҳамжамиятларини янги имкониятлар ҳақида тезкорлик билан хабардор қилиш муҳим”, - деди делегацияга ҳамроҳлик қилган ЕИК Интеграцияни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Автандил Алибаев.
Музокара иштирокчилари бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва ахборот алмашиш муҳимлигини таъкидладилар. Ишбилармонлар ҳамжамиятлари ўртасидаги шу йўналишдаги мулоқот бизнесни ривожлантириш ва янги бозорларда позицияларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Индонезия ва ЕОИИ ўртасида эркин савдо келишувини тузиш истиқболлари кўриб чиқилди