Тошкентда Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди

Форум доирасида B2B форматида учрашувлар бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хожаев ҳамда Ҳиндистон молия ва корпоратив ишлар вазири Нирмала Ситҳараман ҳамраислигида Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Шоҳрух Гуламов, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, шунингдек, икки мамлакатнинг қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, кимё саноати, электротехника саноати, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика соҳаларидаги 100 га яқин йирик компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Жамшид Хожаев Ҳиндистон томонига делегациянинг нуфузли таркиби учун миннатдорлик билдирди ва ушбу форум ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
В Ташкенте состоялся Узбекско-Индийский бизнес-форум
Ҳиндистон томони билан ўзаро ҳамкорлик ҳажми изчил ортиб бораётгани қайд этилди. Сўнгги беш йил ичида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ортиб, 2023 йил охирига келиб қарийб 800 миллион долларга етди. Йил бошидан буён бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоизга ошиб, 600 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги 317 компания муваффақиятли фаолият юритмоқда.
В Ташкенте состоялся Узбекско-Индийский бизнес-форум
Форум доирасида B2B форматида учрашувлар ҳам бўлиб ўтди, унда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўз ҳамкасблари билан ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш режаларини атрофлича муҳокама қилишди.
Тадбир сўнгида “Инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ҳукуматлараро битимни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
В Ташкенте состоялся Узбекско-Индийский бизнес-форум
Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини оширади