TOШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россиянинг “Лукойл” компанияси раҳбариятлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон фуқароларини “Лукойл” компанияси билан амалдаги келишуви доирасида ташкилий ишга қабул қилишнинг жорий ҳолати, ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва янги босқичга олиб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Состоялась встреча руководства Агентства по внешней трудовой миграции и российской компании "Лукойл"
© Агентство внешней трудовой миграции
“Лукойл”да малакали ишчи кучига талаб жуда юқори. Биз алоқаларимизни кенгайтиришга тайёрмиз ва бу масалада Агентлик билан муваффақиятга эришишимизга аминмиз”, - деди учрашувда компаниянинг вице-президенти Анатолий Москаленко.
Учрашувда ойлик маоши ва ижтимоий ҳимоя пакети юқори даражада бўлган ушбу йирик компанияга Ўзбекистондан нефть ва газ қазиб олиш соҳасида фаолият олиб борувчи малакали ишчи кучини жалб қилиш, шунингдек, талабгорларни касб-ҳунарга ўқитиш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилиши таъкидланди.