Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ўқитувчиларни мукофотлади

Ўз касбида юксак ютуқларга эришган педагог ва мутахассислар фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳи ўқитувчи, тарбиячи ва мутахасисларни мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади.

"<...> юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун", - дейилади фармон матнида.

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ходими" фахрий унвони билан
Матмуратов Ихтиёр Курбонбоевич - Шовот туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти.
Раупов Илёс Ахадович - Ғиждувон туманидаги 27-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан
Ачилова Манзура Шералиевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг академик лицейи математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти
Каримов Суюн Амирович - Самарқанд давлат университетининг ўзбек тилшунослиги кафедраси профессори, Самарқанд вилояти
"Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан
Мендибаев Бахрам Рустамович - Спорт яккакурашлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг оғир атлетика бўйича катта мураббийси
Шунингдек, "Меҳнат шуҳрати" ордени билан — 4 нафар ўқитувчи ва тарбиячилар, "Дўстлик" ордени билан — 16 нафар ўқитувчилар, II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан — 15 нафар ўқитувчилар, "Соғлом турмуш" медали билан — 9 нафар ўқитувчилар, "Шуҳрат" медали билан — 45 нафар ўқитувчи ва мутахассислар тақдирланди.