“Росатом” кичик модулли реакторлар учун энг яхши технологик таклифларга эга — "Ўзатом"

“Ўзатом” агентлиги раҳбари Россия энергетика ҳафталигида иштирок этмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. “Росатом” кичик модулли реакторлар учун энг яхши технологик таклифларга эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Атом энергияси агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев Россия энергетика ҳафталигида маълум қилди.
“Ўзатом” агентлиги раҳбари Россия энергетика ҳафталигида иштирок этмоқда.

“Биз амалга оширмоқчи бўлган кичик модулли реакторларга келсак. Биз бутун жаҳон амалиётини кўриб чиқдик, бу биз учун катта истиқболга эга бўлган долзарб мавзу. Биз аниқ англадикки, бу жиҳатдан “Росатом” энг яхши технология таклифларига эга, шунинг учун биз ҳозирда бу йўналишда жуда фаол ишламоқдамиз”, — деди Азим Ахмедхаджаев.

У, шунингдек, нима учун Ўзбекистон кичик модулли реакторларни танлади деган саволга жавоб берди.
“Бизнинг қароримизга таъсир қилувчи бир қатор омиллар: бу сув ресурслари билан кичик боғлиқлик, мослашувчанлик ва саноат фаол ривожланаётган ҳудудлардан келиб чиқиб, Ўзбекистоннинг турли нуқталарида тезда жойлашиш қобилиятидир”, — дея қўшимча қилди Ахмедхаджаев.
Маълумот учун, 26-28 сентябрь кунлари Москвада бўлиб ўтадиган Россия энергетика ҳафталигининг сессияларидан бири "Кам углеродли энергия: Барқарор келажак учун асос" мавзусига бағишланган. Бу йилги форумнинг асосий мавзуси: Кўп қутбли дунёда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик. Маърузачилар орасида “Ўзатом” агентлиги директори Азим Ахмедхаджаев ҳам бор.
Ростов Ўзбекистонга атом энергетикаси соҳасида ёрдам беришга тайёр