ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик жарроҳлар Россия, Беларусь ва туркиялик ҳамкасблари билан биргаликда Кабардин-Болқордаги Республика болалар клиник кўп тармоқли маркази негизида юзида туғма патологияси бўлган болалар учун хайрия акцияси ўтказмоқда. Бу ҳақда РИА Новости “Кабардин-Болқор” марказига таяниб хабар берди.
“Баъзан болага бахтли ва соғлом келажак бағишлаш учун ихтисослаштирилган жарроҳлик ёрдами зарур, уни бир тиббиёт ташкилотида ташкил этиш тажриба ва амалиётнинг ўзига хослиги туфайли ниҳоятда қийин”, — дейилади хабарда.
Шифокорлар ёш беморларга бепул маслаҳат ва операцияларни ўтказишмоқда.
“Беларусь, Туркия, Ўзбекистондан юз-жағ ва пластик жарроҳлик соҳасидаги нуфузли тиббиёт мутахассисларидан иборат халқаро жамоа, шунингдек, Россия шаҳарлари марказ мутахассислари билан биргаликда юқори даражадаги операцияларни хоҳловчи ва зарур бўлган туғма лаб-танглай ёриғи бўлган барча болаларга маслаҳатлар беради”, — дейилади хабарда.
Халқаро гуруҳ 50 тага яқин операцияни бажаришни режалаштирган.