Россиялик шифокорлар Тошкентда 15 тага яқин мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди

Ўзбекистонда 23-27 сентябрь кунлари “Меҳр Миссияси” кўнгиллилар акцияси ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Россиялик шифокорлар икки кун давомида Тошкентда 15 тага яқин мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ўзбекистонда 23-27 сентябрь кунлари “Меҳр миссияси” кўнгиллилар акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида россиялик шифокорлар икки кун давомида Тошкентда 15 тага яқин мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказишга улгуришди.
Российские врачи за два дня провели в Ташкенте около 15 сложных хирургических операций
Мутахассислар орасида кардиожарроҳ, уролог, онколог, қон томир жарроҳи ва ангиолог бор. Бундан ташқари, шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари учун маҳорат дарслари ўтказиб, беморларга маслаҳатлар беришди.
1 / 2
2 / 2
Акция ҳақида Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Нодир Сатвалдиев батафсил тўхталиб ўтди.
"Биз тўртта клиника – Тошкент шаҳар онкология шифохонаси, 4-сонли шаҳар клиник шифохонаси, тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам шифохонасини танладик. Улар Тошкент шаҳрида яшовчи 3 миллиондан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Икки кун давомида ҳар бир клиникада камида иккита юқори технологияли операция ўтказилди. Уларнинг ҳаммаси бепул амалга оширилди. Буларнинг барчасини ташкил этган россиялик ҳамкасбларимизга миннатдорчилик билдирамиз", — деди Нодир Сатвалдиев.
Шунингдек, кўнгиллилар акцияси доирасида “Россия темир йўллари-тиббиёт” клиник шифохонаси вакили ноёб тиббий поезд ҳақида гапириб берди. Поезд мобиль маслаҳат ва диагностика маркази ҳисобланади.
"Россия темир йўллари" АЖ филиали - Соғлиқни сақлаш марказий бошқармаси тиббий фаолият бўлими бошлиғи Наталья Костенконинг сўзларига кўра, Мобиль маслаҳат ва диагностика маркази 14 та вагонни ўз ичига олади, улардан 8 таси тиббий мақсадларда, хусусан, радиодиагностика, лаборатория, жарроҳлик ва терапевтик вагон.
"Биз ноёб поездимизни ишга туширдик. Бу бориш қийин бўлган ҳудудларга тиббий ёрдам кўрсатадиган ғилдиракли клиника. Биз Россия Федерациясининг 71 та субъекти ҳудудида, яъни клиникаларимиз мавжуд бўлган деярли бутун Россия ҳудудида жойлашганмиз. Тармоғимиз бўйлаб 53 мингдан ортиқ ходим ишлайди, улардан 10,5 минг нафари тиббиёт ходимларидир. 267 дан ортиқ йирик поликлиника мажмуалари, 91 шифохона кўп тармоқли кечаю кундуз ишлайдиган шифохоналар бўлиб, уларда тиббий ёрдамнинг барча профили, 15 мингдан ортиқ туну-кун ўринлар мавжуд", — деди Наталья Костенко.
Айтилишича, нафақат темирйўлчилар, темир йўл соҳаси пенсионерлари, балки ҳудудий аҳоли ҳам бизга боғланиб, мажбурий тиббий суғурта дастури доирасида уларга ҳам барча зарур ёрдам кўрсатилмоқда. Поезд йилига 1000 нафаргача беморни қабул қила олади.