Ростов Ўзбекистонга атом энергетикаси соҳасида ёрдам беришга тайёр

Гап атом электр станциялари учун бутловчи қисмларни, жумладан, кам қувватлиларини етказиб бериш, бундай объэктлар хавфсизлигини таъминлаш ва кадрлар тайёрлаш ҳақида бормоқда.
Sputnik
Ростов вилояти Ўзбекистонга атом энергетикасини ривожлантиришда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Россия вилояти губернатори Василий Голубев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.

“Биринчи ва энг муҳими — бу тайёрланган кадрлар. Ўзбекистонлик ҳамкорларимизга ўқитиш, жумладан, бундай объектларни ишга тушириш, уларнинг хавфсизлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп ҳолларда аҳолини ташвишга соладиган масалаларда ёрдам бериш учун етарли малака ва тажрибамиз бор”, — деди у.

Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.