Оғир атлетика: жаҳон чемпионатида Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди

Эрматов даст кўтариш машқида 162 кг билан энг юқори натижани қайд этди ва мазкур йўналишда биринчи ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 сен — Sputnik. Испанияда бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалига эга чиқди. -89 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Диёрбек Эрматов олтин медалга сазовор бўлди.
“Юртдошимиз даст кўтариш машқида 162 кг билан энг юқори натижани қайд этди ва мазкур йўналишда биринчи ўринни эгаллади”, — дейилади хабарда.
Афсуски, Эрматовга силтаб кўтариш машқида бироз омад етишмади. Ушбу йўналишда у 186 кг кўтариб бешинчи, 348 кг билан икки кураш бўйича тўртинчи поғонани банд этди.