Ростов вилояти Ўзбекистонга парранда гўштини экспорт қилишни режалаштирмоқда

Шунингдек, томонлар сайёҳларни жалб этиш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш борасида ҳам ҳамкорлик қилиш ниятида.
Sputnik
Ростов вилояти парранда гўштини Ўзбекистонга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия вилояти губернатори Василий Голубев Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Ростов вилояти нафақат йирик саноат ҳудуди, балки агросаноат маркази ҳамдир. Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда Ростов вилоятига ҳам, Ўзбекистонга ҳам турли маҳсулотлар етказиб бериш билан боғлиқ кўплаб масалалар муҳокама қилинди.
“Бош вазир буни алоҳида таъкидлаб, ўз ёрдамчиларига имкониятларни ўрганишни топширди. Биз тақдим этишга тайёрмиз. Масалан, курка ва товуқ гўштини жуда катта ҳажмда ишлаб чиқарамиз”, — деди губернатор Ўзбекистон бош вазири билан учрашув якунлари бўйича.
Томонлар, шунингдек, сайёҳларни жалб қилиш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
"Биз 2025 йилда “Ростов вилоятининг Ўзбекистонда маданият кунлари”ни ўтказиш имкониятини кўриб чиқишга келишиб олдик. Биз механизмларни ишлаб чиқамиз, биз бу ҳақда аллақачон принципиал равишда келишиб олдик ва мен бу ҳақда бош вазирни хабардор қилдим”, — деди у.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон видеосида.