Трамп Харрис Учинчи жаҳон урушининг олдини олишга қодир эмаслигини айтди

Трамп: "Камала... энг оддий саволга ҳам жавоб бера олмайди".
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод ва Оқ уйнинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг фикрича, демократлар номзоди Камала Харрис Учинчи жаҳон урушининг олдини олишга қодир эмас. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Камала... энг оддий саволга ҳам жавоб бера олмайди. Бу бемаънилик! Агар у буни уддалай олмаса, учинчи жаҳон урушини тўхтатишда қандай қилиб Қўшма Штатлар вакили бўлиши мумкин? Жавоб оддий: у қила олмайди!”, — деб ёзган Трамп.

Трамп аввалроқ Харрис бўлажак сайловда ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар Россия билан ҳарбий можарога дуч келиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Украина, Путин ва миграция: Трамп ва Харрис дебати қандай ўтди?