Тошкентда бўлажак халқаро журналистлар учун SputnikPro бўлиб ўтади

Маҳорат дарсини "Россия Сегодня" медиа гуруҳининг РИА Новости агентлиги Иқтисодий ахборотлар таҳририяти раҳбари ўринбосари Ирина Андреева олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факултети талабалари учун SputnikPro маҳорат дарслари бўлиб ўтади.
Талабалар қуйидаги саволларга жавоб олишади:
янгиликлар қандай бўлади ва улар нима учун керак?
янгиликлар тартибини яратиш устида қандай тўғри ишлаш лозим?
"сюжет назорати" нима?
Маърузачи: "Россия сегодня" медиа гуруҳининг РИА Новости агентлиги Иқтисодий ахборотлар таҳририяти раҳбари ўринбосари Ирина Андреева.
SputnikPRO 27 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факултети биноси, 127-хонада бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент ш. Лутфий кўчаси, 8-уй.