Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон етакчиси Туркманистон етакчисига катта муваффақиятлар тилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мулоқотда Ўзбекистон етакчиси Туркманистон президентини таваллуд куни билан самимий табриклади. Унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, қардош туркман халқига эса тинчлик ва равнақ тилади.
"Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди", —дейилади хабарда.
Фаол сиёсий мулоқот ва самарали идоралараро алоқалар, жумладан, Ҳукуматлараро комиссия доирасидаги ҳамкорлик мамнуният билан қайд этилди.
Қуйидагилар қайд этилди:
ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда;
"Шовот-Тошовуз" чегараолди савдо зонаси барпо этилмоқда;
энергетика ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик чуқурлашмоқда;
ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинув дастурлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари ва қўшма тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқишди.