Оғир атлетика: Нигора Абдуллаева ЖЧда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди

Нигора Абдуллаева даст кўтаришда 93 кг билан тўртинчи бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Нигора Абдуллаева Испаниядаги жаҳон чемпионатида кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Ёш оғир атлетикачилари Испанияда ўтаётган жаҳон чемпионатида дастлабки медалларига сазовор бўлишди. Унга -59 кг вазн тоифасида иштирок этган Нигора Абдуллаева муаллифлик қилди.
У даст кўтаришда 93 кг билан тўртинчи бўлди. Силтаб кўтариш машқида барча имкониятлардан унумли фойдаланган Абдуллаева ушбу дастурда 115 кг билан кумуш, икки кураш натижасига кўра эса 208 кг билан бронза медалини қўлга киритди.