Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби ўзгармоқда

Қонуннинг қабул қилиниши давлат мулкини бошқариш соҳасини такомиллаштиради.
Sputnik
TOШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш тартиби ўзгармоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг эллик еттинчи ялпи мажлисида “Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Меняется порядок приватизации государственного имущества
Таъкидланишича, Ўзбекистонда давлат мулкини бошқариш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, қулай инвестиция муҳитини яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Меняется порядок приватизации государственного имущества
Қонун билан бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Жумладан, хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини, шунингдек давлат ташкилотини хўжалик жамияти этиб ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ва ушбу жараён якунлангунига қадар мазкур давлат ташкилотига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган давлат мулки гаровга берилмаслигини белгиловчи норма киритилмоқда.
Бундан ташқари, “Ҳомийлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилиб, устав фондидаги давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг ҳомийликка сарфланадиган ҳар йилги харажатлари ўтган йилда олинган соф фойданинг 3 фоизидан ошмаслиги кераклиги қайд этилмоқда.
Шунингдек, мазкур харажатлар улар бизнес-режасининг ўтган ҳисобот давридаги соф фойдага тааллуқли қисми кўрсаткичлари бажарилганда амалга оширилиши белгиланмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши давлат мулкини бошқариш соҳасини такомиллаштиради. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари ва устувор йўналишларини белгилаш орқали хусусий мулкчилик кенгайтирилади. Хусусийлаштириш жараёнлари очиқ ва ошкора бўлишини таъминлайди.
Меняется порядок приватизации государственного имущества
Қизғин кечган муҳокамадан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.