Бугун Sputnik Ўзбекистон матбуот марказида Россотрудничество раҳбари ўринбосари Павел Шевцов иштирокида Россия ва Ўзбекистон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Россотрудничество 20-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Россия таълими. Тошкент – 2024” кўргазмасида таълим соҳасида қандай янги ташаббус ва лойиҳаларни тақдим этади?
Қандай келишувлар режалаштирилган?
Тадбирда шу ва бошқа саволларга жавоб берилди.