ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Номзодлар ва партияларга 22 сентябрдан сайловолди ташвиқотни бошлашга рухсат берилди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) 20 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисида эълон қилинди.
"Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида иштирок этувчи сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига 2024 йил 22 сентябрдан рухсат берилди", - дейилади хабарда.
МСК қарори билан давлат марказий ва ҳудудий телерадиоканаллари ҳамда газеталарида номзодлар ва партиялар сайловолди ташвиқоти учун бепул эфир вақти ҳамда нашр майдони ҳажми ажратилди.
“Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла”, “Маданият ва маърифат” телеканалларида ва “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Ёшлар”, “Маҳалла” радиоканалларида сиёсий партияларга ташвиқот ишларини олиб бориш учун бепул эфир вақтлари ажратилди.
Сиёсий партиялар ОАВда чиқишларида қуйидаги навбат белгиланди:
Сиёсий партиялар ОАВда чиқишларида қуйидаги навбат белгиланди:
1.
ЎзЛиДеП2.
“Миллий тикланиш” демократик партияси;3.
Экологик партияси;4.
Халқ демократик партияси;5.
“Адолат” социал-демократик партияси.Шунингдек, ташвиқот олиб боришда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланганда, бу белгиланган тартибга кўра амалга оширилиши кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.