ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Марказий сайлов комиссияси (МСК) 20 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди.
Маълумки, бу йил Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланадиган 150 нафар депутатнинг 75 нафари сайловчиларнинг аниқ бир номзодга берган овозларига мувофиқ, қолган, 75 нафари эса партиялар рўйхатига асосан сайланади.
МСК ЎзЛиДеП, “Миллий тикланиш”, Экологик, ХДП ва “Адолат” партиялари томонидан бир мандатли сайлов округлари бўйича кўрсатилган 375 нафар номзодлар ҳамда партиялар рўйхатидаги жами 500 нафар номзодни рўйхатга олди.
МСКга кўра, Ўзбекистон сайлов тажрибасида илк бор бешта сиёсий партия томонидан барча даражадаги депутатлик ўринларига 100 фоиз номзодлар кўрсатилган. Бунда “E-saylov” интерактив порталининг ишга тушгани ҳам қўл келган.
Қайд этилишига кўра, бу йилги номзодлар орасида аёллар сони энг юқори — 44,7%, номзодлар анча ёшарган — ўртача 47,2 ёш ва уларнинг 99,3 % — олий маълумотли.
Номзодлар танлашда юқори инклюзивлик ҳам кузатилмоқда: депутатлар орасида турли миллат вакиллари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоятлар, шаҳар ва туман кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади. Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш, яъни мажоритар ва пропорционал тизими асосида ўтказилади.