ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Тошкент ва Душанбе ўртасида янги ҳаво йўлаги пайдо бўлади, деб хабар берди Тожикистоннинг “Ховар” миллий ахборот агентлиги.
Икки мамлакат пойтахтлари ўртасида янги ҳаво йўналиши бўйича тегишли келишув “Ўзаэронавигация” ва “Тожикаэронавигация” томонидан имзоланди.
Янги ҳаво йўналиши бўйича тегишли келишув “Ўзаэронавигация” ва “Тожикаэронавигация” томонидан имзоланди.
© Национальное информационное агентство Таджикистана (НИАТ) "Ховар"
Тожикистонлик мутахассисларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи давомида Ўзбекистон ҳудудидан бошланиб, Тожикистон ҳудудида “AGVUT” пунктида тугайдиган янги йўлакларнинг техник жиҳатлари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, янги йўналиш ташувчилар учун вақт ва ёқилғи сарфини тежаш нуқтаи назаридан жуда фойдали.
“Тожикаэронавигация” ишчи гуруҳи “Ўзаэронавигация” маркази фаолияти билан танишди, шунингдек, “Uzbekistan Airways" Миллий авиакомпанияси ўқув биносидаги Аэронавигация ахборот хизмати ҳамда Таълим ва ўқув марказида бўлди.