ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотлари Санкт-Петербург савдо тармоқларига етказиб берилади, дея хабар берди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев Санкт-Петербург Саноат сиёсати, инновациялар ва савдо қўмитаси раиси ўринбосари Ольга Горишина билан учрашди.
В Узбекистане хотят поставлять овощи и фрукты в торговые сети Петербурга
© Министерство сельского хозяйства Узбекистана
Учрашувда Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини Санкт-Петербургнинг "Лента", "ОКЕЙ", "Х5 Group", "Магнит" каби йирик савдо ва чакана савдо тармоқларига етказиб бериш имкониятлари кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Мелек” холдинг ва “NEVA MILK” компаниялари ўртасида товарларни ўзаро дистрибуция қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
“Учрашув якунида, вазирлик ва қўмита ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳамда “Мелек” ва “NEVA MILK” ўртасида товарларни дистрибуция қилиш юзасидан келишув имзоланди”, — дейилади хабарда.
Келишувга кўра, манфаатли соҳаларда ўзаро алоқаларни ўрнатиш, ишбилармон доиралар ва давлатлар ҳудудида рўйхатдан ўтган манфаатдор ташкилотлар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш борасида келишувга эришилди.