Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Курск вилояти: Россия қўшинлари Украинанинг чегарани кесиб ўтиш уринишини қайтарди

“Шимол” кучлар гуруҳи бўлинмалари Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятида Россия чегарасини кесиб ўтишга тўртта уринишини қайтарди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Россия қўшинлари Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб киришга янги уринишларини тўхтатди, дея хабар берди Мудофаа вазирлиги.
“Шимол” кучлар гуруҳи бўлинмалари Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятида Россия чегарасини кесиб ўтишга тўртта уринишини қайтарди.
Армия авиацияси ва артиллерия ўқлари кўмагида Украина Қуролли кучларининг Веселое ва Медвежье аҳоли пунктлари йўналиши бўйича Россия Федерацияси чегарасини бузиб ўтишга тўртта уриниши қайтарилди.
Душман йўқотишлари:
ҳалок бўлган ва яраланганлар 70 кишигача;
иккита танк, шу жумладан битта "Leopard";
Швецияда ишлаб чиқарилган иккита CV-90 пиёда жанговар машинаси;
саккизта зирҳли жанговар транспорт воситалари;
артиллерия қуроли;
автомобиль.
БМТ Киевнинг Курск вилоятига ташриф буюриш ҳақидаги провокацион чақирувига жавоб берди