TOШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Россия қўшинлари Украинанинг ҳарбий саноат корхоналарини таъминловчи энергетика объектларига ҳужум қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
Хабарга кўра, тезкор-тактик авиация, учувчисиз учиш аппаратлари, ракета қўшинлари ва артиллерия Украина ҳарбий-саноат комплекси корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватловчи энергия объектларига зарба берди.
Шунингдек, 145 та ҳудудда қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва моддий бойликлар сақланадиган жойларга ҳамда Украина Қуролли кучлари қўшинлари ва техникаси жойлашган жойга ҳужумлар уюштирилди. Охирги 24 соат ичида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 36 та дрон ва Американинг HIMARS ракетасини уриб туширди.
Украина Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 17 сентябрь эрталабки ҳолатга кўра ҳарбий ҳаракатлар ва техник қоидабузарликлар туфайли мамлакатдаги 975 та аҳоли пункти тўлиқ ёки қисман энергиядан узилган.