ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ходимларига Курск вилоятига ташриф буюриш учун Россия рухсати керак. Бу ҳақда ташкилот бош котиби вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Стефан Дюжаррик Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг “таклифи”га муносабат билдирди.
"Биздан қисқа жавоб — ҳа, биз буни қилишга тайёрмиз, лекин биз Россия Федерациясидан рухсат олишимиз керак", — деди у.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Андрей Сибиганинг Киев БМТ ва Халқаро Қизил Хоч вакилларини Курск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари томонидан ҳужумга учраган аҳоли пунктларига ташриф буюришга таклиф қилгани ҳақидаги баёнотини провокация деб атаган эди.