ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон Тюменда иш бошлаган TNF саноат-энергетика форумида иштирок этмоқда, дея хабар берди тадбир ташкилотчилари.
Бугун Тюменда TNF саноат-энергетика форуми иш бошлади. Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Тюмень вилояти губернатори Александр Моорнинг сўзларига кўра, форум бу мамлакатнинг асосий саноат платформаларидан бири бўлиб, айниқса, нефт ва газ саноати учун катта аҳамиятга эга.
“Биз буюк ўзгаришлар даврида яшаяпмиз. Бу нафақат энергетика соҳасига тегишли... Бундай даврларда узоқ муддатли муносабатларни ўрнатиш учун янги технологик ечимлар ва янги ҳамкорларни излаш муҳим бўлади. Бизнинг форум... ана шундай масалалар муҳокама қилинадиган, ечим топиладиган майдондир”, — деди Александр Моор.
Форумда Россия, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Миср, Кувайт ва Саудия Арабистонидан ўн икки мингга яқин эксперт ва саккиз юздан ортиқ компания ходимлари қатнашмоқда.
Ёқилғи-энергетика соҳаси учун инновацион ишланмалар ва ечимлар кўргазмасида 70 тадан ортиқ компания Россияда ишлаб чиқарилган, жумладан, бурғулаш ва қуруқликда углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳамда геология-қидирув ишлари бўйича импорт ўрнини босувчи технология ва ускуналарни тақдим этишмоқда.
Форум 19 сентябрга қадар давом этади.