TOШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия армияси Курск вилоятидаги Успеновка ва Боркини озод қилди, деб хабар қилди Мудофаа вазирлиги.
“Шимолий қўшинлар гуруҳи бўлинмалари ҳужум амалиётларини давом эттириб, Успеновка ва Борки аҳоли пунктларини озод қилди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, улар Любимовка, Новоивановка, Дарьино, Николо-Дарьино, Толстой Луг, Плехово ва Покровский ҳудудларида саккизта Украина бригадаларининг тузилмаларини мағлуб этишди.
Шунингдек, “Шимол” жангчилари Украина Қуролли кучларининг Бяхово, Большая Обуховка, Викторовка, Любимовка ва Малая Локня аҳоли пунктлари йўналишидаги қарши ҳужумларини қайтарди.
"Натижада Украина Қуролли кучлари 40 нафарга яқин кишисини йўқотди ва яраланди, тўртта зирҳли жанговар машина йўқ қилинди",— дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.