Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕОИИ мамлакатларида роуминг қачон бекор қилиниши маълум бўлди

Ҳозирда ЕОИИга аъзо давлатларнинг давлат органлари ва алоқа операторлари уюшма ҳудудида роумингда алоқа хизматлари учун “адолатли тарифлар”ни жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Шу йилнинг охирига қадар Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)га Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га аъзо давлатлар ҳудудларида халқаро роумингда уяли алоқа хизматлари тарифларидан фойдаланиш лойиҳаси тақдим этилади. Бу ҳақда ЕИК Монополияга қарши тартибга солиш департаменти директори Сергей Максимов маълум қилди.
“Ҳозирда комиссия алоқалар бўйича ишчи гуруҳи билан биргаликда режанинг якуний тадбирларини амалга оширмоқда, хусусан: ЕОИИ аъзо давлатлари ҳудудларида халқаро роумингда уяли алоқа хизматлари учун адолатли тарифлардан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш, бу эса тариф босқичини, кўрсатиладиган алоқа хизматлари ҳажмини ва аъзо давлатларнинг алоқа операторлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бошқа жиҳатларини белгилайди. Жорий йил охиригача қоидалар лойиҳаси комиссия ҳайъатига тасдиқлаш учун киритилиши керак”, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ЕОИИга аъзо давлатларнинг давлат органлари ва алоқа операторлари уюшма ҳудудида роумингда алоқа хизматлари учун “адолатли тарифлар”ни жорий этиш масаласини муҳокама қилмоқда. Роуминг 2025 йилнинг биринчи чорагида бекор қилинади. ЕИК роуминг бекор қилинишини биринчи марта 2023 йилда эълон қилди.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИда уяли алоқа хизматлари учун адолатли тарифлар ишга туширилиши кутилмоқда