Халқаро мусобақа: ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШ, Австралия ва Камбоджани ортда қолдирди

Мудофаа вазирлиги жамоаси 13 та жамоа иштирок этган мусабақанинг мутлақ ғолибига айланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси АҚШ, Австралия ва Камбоджа давлати ҳарбий хизматчилари устидан ғалаба қозонди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
Корея Республикасининг Инже шаҳрида иккинчи марта Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақаси бўлиб ўтди. Унда жами 13 та жамоа, жумладан, АҚШ, Австралия, Ўзбекистон ва Камбоджа давлатларидан 500 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
Мусобақада ҳар бир жамоа тасодифий қуръа ташлаш орқали беллашувга киришди.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
Ҳар бир жамоа оператив режани ишлаб чиқиш ва миллий келишув бўйича мажбуриятларни бажариш, бу орқали бўлинмаларнинг қўшма операциялари учун зарур бўладиган кўникма ва тажриба оширишга муваффақ бўлди.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
Баҳолаш жараёни иштирокчи гуруҳлар шартлар тўлиқ бажарилгани, “омон қолиш” даражаси, жанговар ҳаракатлар қоидаларига риоя қилингани, жанговар ҳаракатлар тактик вазиятга мос келишини ҳар томонлама таҳлил қилиш натижаларини хабардор қилиш орқали ўтказилди.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
“Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди”, — дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлиги жамоаси Кореяда ўтказилган халқаро мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди
Жамоа мазкур мусобақада иккинчи бор ҳам иштирок этиб, энг юқори натижани қайд этди.