Академик эшкак эшиш: ўзбекистонлик ёшлар Осиё чемпионатини 10 та медаль билан якунлашди

Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги Осиё чемпионатида иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойдаги Осиё чемпионатини 10 та медаль билан якунлашди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қайд этилишича, 19 ва 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда ўзбекистонлик спортчилар жами 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
“Иккинчи кунги финаль баҳсларида ҳамюртларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалларига эга чиқдилар”, — дейилади хабарда.
Олтин медаль: М2-: Далер Ашуров, Бобомурод Пардаев (U19), W2-: Айдана Сметуллаева, Райхона Саттарова (U19), М2-: Шахриёр Ҳамдамов, Обиджон Жўрақулов (U23).
Кумуш медаль: М2х: Жамолбек Турғунов, Бобур Муҳиддинов (U19), М1х: Меҳрож Маматқулов (U23), М4-: Далер Ашуров, Шахриёр Шарифов, Муҳаммад Бобоев, Бобомурод Пардаев (U19).
Бронза медаль: М4х: Меҳрож Маматқулов, Собир Сафаралиев, Самир Розиқов, Самандар Ҳамроқулов (U23), W4-: Айдана Сметуллаева, Райхона Саттарова, Райхона Каримова, Нурила Абдуллаева (U19), М2х: Самир Розиқов, Собир Сафаралиев (U23), М4-: Шахриёр Ҳамдамов, Обиджон Жўрақулов, Рамиз Мустафоев, Сардор Хайруллаев (U23).
1 / 5
2 / 5
3 / 5
4 / 5
5 / 5
Энди спортчилар келаси ой Самарқандда ўтадиган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттиришади.