ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бугундан Ўзбекистон биринчи бор футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида ўтказиладиган беллашувларда дунёнинг энг кучли 24 жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради.
Бугун “А” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мундиалдаги ўз иштирокини бошлайди. 20:00 да старт оладиган ўйинда Ўзбекистон вакиллари Нидерландияга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон – Нидерландия
14 сентябрь | 20:00
"Ҳумо арена" мажмуаси.