Шавкат Мирзиёев паралимпиадачиларга давлат мукофотларини топширди

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, МДҲ бўйича 1-ўринни эгаллади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Паралимпияда иштирокчилари, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учраши, уларга давлат мукфотларини топширди.

Ўз нутқида президент спортчиларнинг асосий ютуқларини санаб ўтди:
Ҳусниддин Норбеков мамлакат тарихида биринчи марта уч карра Паралимпия чемпиони бўлди ва янги рекорд ўрнатди;
Бобиржон Омонов (ядро улоқтириш) бўйича паралимпия рекордини янгилади;
Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш) ва Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш) бўйича жаҳон рекордларини янгилади;
15 яшар Шаҳинахон Йигиталиева кумуш медаль билан Паралимпия тарихидаги энг ёш совриндор бўлди;
Ёрқинбек Одилов (найза улоқтириш) Осиё рекордини янгилади;
Таэквондо терма жамоаси 3 та медали билан умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади;
Енгил атлетикада вакилларимиз 8 та олтин медаль, яъни совринларнинг 80%ини қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев паралимпиадачиларга мукофотларни топширди

Бир фикрни алоҳида таъкидлаб айтмоқчиман: сизлар тақдирнинг ҳар қандай синовларига қарамасдан, фақат ва фақат ғалаба, эзгу мақсад сари интиладиган инсонларсиз. Мана шундай фазилатларингиз янада зиёда бўлсин, сизларга доимо бахт ва омад келтирсин, - деди Шавкат Мирзиёев спортчиларга.

Эслатиб ўтамиз, Парижда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза — жами 26 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 13-ўринни, Осиёда 3-ўринни, МДҲ ва ислом мамлакатлари бўйича 1-ўринни эгаллади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон илк бор 65 нафар спортчи билан 9 та спорт тури бўйича иштирок этгани ва пара велоспортда ҳам дебют қилди.
Шавкат Мирзиёев паралимпиадачиларга мукофотларни топширди