Матбуот маркази

Ўзбекистон ўз учувчисиз аппаратларини яратишдан манфаатдор — Эргашев

Россия билан учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бу катта ютуқ — мутахассис.
Sputnik
Ўзбекистон ўз учувчисиз аппаратларини яратишдан манфаатдор, деди Sputnik матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманда "Маъно" тадқиқот ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев.
"Бу ҳақида сўнгги беш йил ичида бир неча бор айтилган эди. Ўзбекистон ташқи бозорларни ўрганиш мақсадида фаол изланишлар ҳам олиб борган, ҳамкорлар қидирган. Хусусан, бироз олдин Туркия ҳам ҳамкор сифатида кўриб чиқилган эди.
Бу борада Россия билан қўшма корхона тузилиши эълон қилиниши жуда катта ютуқ деб ҳисоблайман. Чунки бу истиқболли йўналиш, янги технологиялар.
Келажакда Ўзбекистон уларни имкон қадар маҳаллийлаштиришга ҳаракат қилади. Уларни ишлаб чиқариш кластер кўринишида йўлга қўйилиб бир вақтнинг ўзида бир неча саноат йўналишларини ривожлантиришга хизмат қилади", —деди Эргашев.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.