НАТО Украинага қўшин юборишни режалаштирмоқда — Россия Мудофаа вазирлиги

Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Пекиндаги 11-Сяншань хавфсизлик форуми очилишида шундай деди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. НАТО давлатлари Киев формулалари бўйича Россияни музокараларга куч билан мажбурлаш учун шароит яратиш мақсадида Украинага ўз қўшинларини юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири ўринбосари Александр Фомин Пекиндаги 11-Сяншань хавфсизлик форуми очилишида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Россияни Киев формулалари бўйича музокараларга куч билан мажбурлаш учун шароит яратиш мақсадида НАТО давлатлари ўз қўшинларини Украинага юборишни режалаштирмоқда”, - деди у.
Фоминнинг таъкидлашича, бу ядровий кучлар ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкин бўлган хавфли ўйин.
12-14 сентябрь кунлари Пекинда Сяншань хавфсизлик форуми бўлиб ўтмоқда. Фомин форумда Россия делегациясига бошчилик қилмоқда.
НАТО Россия билан уруш томон кетмоқда — ОАВ