CAITME-2024 — Марказий Осиё тўқимачилик инновациялари марказига айланди

CAITME-2024 — бу йил МДҲда ана шундай тадбирлар орасида биринчи ўринда, Осиё қитъасида эса иккинчи ўринни эгаллади.
Sputnik
Тошкентда бўлиб ўтаётган тўқимачилик ускуналари ва технологиялари халқаро кўргазмасида 22 та давлатдан 400 адан ортиқ компания иштирок этмоқда. Уларнинг 30% га яқини биринчи марта намойиш этилмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистон тўқимачилик ва тикувчилик саноати ўз тараққиётида улкан сакрашга эришди ва тегишли маҳсулотларни экспорт қилувчи етакчилар қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
“Made in Uzbekistan” брендини афзал кўраётганлар сони ортиб бормоқда, дейди ташкилотчилар.
Кўргазмадан турли жиҳозлар – трикотаж, бўяш, пардозлаш, йигирув, бурама, ўраш, тикувчилик, кашта тикиш, кесиш, босма, шунингдек, кийим-кечак ишлаб чиқариш учун мўлжалланган жиҳозлар ўрин олган.
Кўргазма ташкилотчилари таъкидлаганидек, кўргазма иштирокчиларининг катта қисми (70%) кўргазманинг доимий иштирокчилари, атиги 30 фоизи эса дебютантлардир.