Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Италиядан фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий техника сўради

Украина ташқи ишлар вазирлиги Италиядан фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий техникани сўради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Украинанинг янги ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таянидан фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий техника сўради, дея хабар берди РИА Новости Укрfbyf дипломатик идорасига таяниб.
“Антонио Таяни билан суҳбат... Мен ҳам Италиянинг фойдаланишдан чиқарилган ҳарбий техникасига қизиқишимизни билдирдим”, — дея Сибига сўзларидан иқтибос келтиради Украина ТИВ матбуот хизмати.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Украина учун қурол бўлган ҳар қандай юк Россия учун қонуний нишонга айланишини қайд этган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ ва НАТО можарода бевосита иштирок этмоқда, жумладан, нафақат қурол-яроғ етказиб бериш, балки Буюк Британия, Германия, Италия ва бошқа мамлакатларда кадрлар тайёрлаш билан ҳам шуғулланади. Кремлнинг таъкидлашича, Украинани Ғарб қуроллари билан тўлдириш музокараларга ҳисса қўшмайди ва салбий таъсир кўрсатади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Песков Россия армиясининг махсус ҳарбий операциясини давом эттириш имкониятларини баҳолади