TOШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни фаол ривожлантириш кун тартибида хавфсизлик масалалари билан боғлиқ ҳамма нарса бор. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Шойгу БРИКС ва БРИКС+ давлатларининг хавфсизлик масалалари бўйича олий вакилларининг учрашуви доирасида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан икки томонлама ишчи учрашув ўтказди.
"Биз дўстона ҳамкасбларимиз билан муносабатларнинг ишончли характерини қадрлаймиз", — деди Шойгу.
Россия ва Ўзбекистон президентлари Владимир Путин ва Шавкат Мирзиёев ўртасидаги дўстона муносабатлар бундай ҳамкорликнинг асоси бўлди, дея қўшимча қилди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.
“Владимир Владимирович Путиннинг жорий йил 26-27 май кунлари Тошкентга давлат ташрифи чоғида биз мамлакатларимиз ўртасидаги барча соҳаларда кенг кўламли муносабатларни фаол ривожлантиришга интилишимизни яна бир бор тасдиқланди. Бу идоралараро ҳам, минтақалараро муносабатларга ҳам тааллуқлидир”, — деди Шойгу.
Унинг қайд этишича, "ва, албатта, хавфсизлик масалалари билан боғлиқ барча нарса ҳам кун тартибида".